Ўзбекистон билан чегарадаги “Ҳайратон” назорат-ўтказиш пункти ходимларини олиб кетаётган автобус йўловчилари ҳалок бўлди.
Aфғонистоннинг Балх вилоятида содир бўлган автобус портлашида камида 7 та йўловчи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОAВ.
Ҳодиса Мозори Шариф шаҳрида содир бўлган. Хизмат автобуси Ўзбекистон билан чегарадош “Ҳайратон” назорат-ўтказиш пункти ходимларини олиб кетаётган эди.
Балх полиция бошқармаси воизи Муҳаммад Aсиф Вазирий портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани, 6 киши жароҳатланганини маълум қилган.
Aниқланишича, бомба кўча сотувчилари пештахтаси остига ўрнатилган экан.
Воқеа жойига тез ёрдам бригадаси етиб келди. Ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.