Болтон 2024 йилда президентликка номзодини қўйиши мумкин

0

АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи Жон Болтон Трампнинг қайта сайланишига йўл қўймаслик учун 2024 йилги АҚШ президентлик сайловларида иштирок этиши мумкинлигини айтди.

Болтон twitter’даги саҳифасида «агар амалдаги Республикачилар партиясидан президентликка номзодлар Трампдан воз кечмасалар» президентлик сайловларида қатнашишга тайёрлигини билдирди.

Болтон Трампнинг 2020 йилги президентлик сайловлари вақтидаги қонунбузарликлар баҳонасида конституцияни қайта кўриб чиқиш таклифи ни Америка тушунчаларига ёт деб атади ва АҚШ Конституциясини ҳимоя қилиш зарурлигини эълон қилди.

Жон Болтон 2018-2019 йилларда Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бўлган.