Табиий газ босимининг пастлиги иситиш сифатига ҳам таъсир қилмоқда

0

Тошкентнинг айрим туманларида табиий газ таъминотидаги узилишлар иситиш сифатига ҳам таъсир қилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлии маълум қилди.

Таъкидланишича, иссиқлик энергияси “Тошиссиқликмарказ” ҳамда “Тошкент ИЭС” (90%) ва «Veolia Energy Tashkent» маҳаллий қозонхоналарида табиий газдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади (10%).

Иссиқлик параметрлари «Veolia Energy Tashkent» нинг ҳарорат жадвалига мувофиқ ўрнатилади. Ундан кейин эса ишлаб чиқарилган жами иссиқлик энергиясини компания истеъмолчиларга етказади. Шу тариқа, шаҳар иссиқлик таъминоти корхоналарига босими пасайтирилган газ етказилиб, ўрнатилган параметрлар тўлиқ таъминланмаяпти.

Қайд этилишича, компания вазиятни яхшилаш учун кучайтирилган режимда ишламоқда. Мутахассислар муаммоли ҳудудларни аниқлаш учун жойларга бориб,  иссиқлик таъминоти корхоналари билан биргаликда иссиқлик энергиясини қайта тақсимлаш бўйича ишларни мувофиқлаштирмоқда.