ZoodPay Korzinka билан ҳамкорликни йўлга қўяди

0

ZoodPay Ўзбекистондаги энг йирик супермаркетлар тармоғи «Korzinka» билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда ва тармоқнинг барча дўконларида миллионлаб мижозларга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконини тақдим этмоқда.

• Ўзбекистонда рақамли кредитлаш соҳасидаги инқилоб

• Банк хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланган мижозларга хизмат кўрсатадиган мамлакатда ZoodPay бизнес моделини ривожлантириш учун сезиларли туртки

ZoodPay – Марказий Осиё ва Яқин Шарқдаги етакчи онлайн электрон тижорат кредитлаш платформаси ZoodPay fintex ечимларини «Korzinka» тармоғининг харид қилиш экотизими билан интеграциялаш орқали мижозларга янги ва қулай тўлов имкониятларини ҳам онлайн, ҳам офлайн тарзда тақдим этиш мақсадида Ўзбекистондаги етакчи ва энг йирик супермаркетлар тармоғи «Korzinka» билан ҳамкорликни йўлга қўйди, деб ёзмоқда Daryo.uz нашри.

Ушбу шартнома доирасида ZoodPay Korzinka мобил иловасида ва «Korzinka» тармоғининг барча дўконларида бўлиб-бўлиб тўлаш усулини таклиф қилади, бу мижозларга товарларни тўртга бўлиб тўлаш орқали ортиқча тўловсиз ва фоизсиз бўлиб-бўлиб сотиб олиш имконини беради.

ZoodPay тўловларини Korzinka мобил иловасининг тўлов платформасига интеграциялаш орқали мижозлар учун харид жараёни соддалаштирилмоқда. Korzinka иловасида харидларни амалга оширишда мижозлар ZoodPay’ни тўлов усули сифатида танлашлари, керакли маълумотларни киритишлари зарур ва дарҳол тасдиқ хабарини оладилар. «Korzinka» дўконларида харид қилишда мижозлар ZoodPay иловасида харид лимитига ариза расмийлаштириши, кассада QR-кодини сканерлаши, тўлов режасини тасдиқлаши керак ва хариддан завқланишлари мумкин.

«Korzinka» супермаркетлар тармоғи 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг 10 та вилоятида __ дўконлари мавжуд. ZoodPay билан ҳамкорлик уни мамлакатдаги бўлиб тўлаш имконини берувчи биринчи супермаркетлар тармоғига айлантиради ва шу билан «Korzinka» ва ZoodPay экотизимларининг мижозлар базасини кенгайтиради.

ZoodPay гуруҳининг бош директори Майкл Хой ушбу ҳамкорлик ҳақида гапирар экан, шундай деди: «Биз Ўзбекистонда рақамли кредитлаш соҳасида инқилоб қилишга эътибор қаратмоқдамиз. Бизнинг стратегиямиз банк хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланган мижозларга янги ва қулай тўлов имкониятларини таклиф қилиш орқали ZoodPay экотизимини кенгайтиришдан иборат».

Майкл қўшимча қилди: «Ўзбекистондаги энг йирик чакана савдо тармоғи бўлган Korzinka билан ҳамкорлик мамлакатдаги бизнес моделимизни сезиларли даражада мустаҳкамлайди ва биз ҳамкорлигимиз компанияларимиз учун ҳам, мижозларимиз учун ҳам олиб келадиган афзалликларни юқори баҳолаган раҳбариятнинг узоқни кўзлаб қабул қилган қарорини мамнуният билан қабул қиламиз».
Ҳозирда ZoodPay Ўзбекистон, Покистон, Иордания, Ироқ ва Ливанда фаолият юритиб, жами 300 миллиондан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Компания истеъмолчиларга тўртта тўлов учун анъанавий қисқа муддатли фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашни ва 12 та тўлов учун фоизли узоқ муддатли маҳсулотни таклиф этади. ZoodPay fintex маҳсулотлари иккита онлайн канал орқали тарқатилади: ZoodMall савдо майдончасида, иловаларда ва API орқали 1000 дан ортиқ ҳамкор сотувчиларнинг веб-сайтларида, шунингдек офлайн каналлар ёки ҳозирда 3000 дан ортиқ дўконларда мавжуд бўлган ZoodPay in-store орқали.

Шунингдек, ZoodPay кичик ва ўрта корхоналарга (КЎК) ўз онлайн бизнесини товар захираларини молиялаштириш орқали кенгайтиришга кўмак берадики, бу молиялаштириш уларга айланма маблағларни, зарурий омбор технологияларини ҳар ой молиялаштириш, бепул онлайн контент яратиш, буюртмаларни ишлаш бўйича махсус марказлар ва электрон логистик ечимлар орқали «сўнгги миля»ни қадоқлаш, саралаш ва етказиш имконини беради.