2030-йилга бориб Ер аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин – ЖССТ

0

2030-йилга бориб Ер аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин – ЖССТ.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги 30 йилда дунёда семиз одамлар сони уч баравар ошган. Хусусан, 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 340 миллиондан зиёд болалар ва ўсмирлар шу дардга дучор бўлган.