БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг сўнгги маълумотларига кўра, 24 февралдан 4 декабрга қадар Украинада 6702 нафар тинч аҳоли, жумладан 424 нафари болалар ҳалок бўлган.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 10 479 нафар тинч аҳоли, жумладан 775 нафари болалар жароҳатланган.
Ноябрь ойида БМТ маълумотларига кўра, 162 нафар украиналик тинч аҳоли, жумладан, 11 нафар бола ҳалок бўлган.
Украина ҳукумати ва армияси назорати остидаги ҳудудларда ноябрь ойида 134 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Аксарият ҳолларда ўлим ва жароҳатлар сабаби ўқ отиш ва бомбардимон қилишдир.