Бугун ҳамма ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетиши мумкин

0

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам кунлари арафасида кундалик иш муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 8 декабрь – Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун, яъни ишланмайдиган байрам куни. Шу сабаб, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга қонуний ҳаққи бор.