Буюк Британия ва АҚШ йирик энергетик келишувга эришди

0

Буюк Британия ва АҚШ энергетик ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади. Бундан кўзланган мақсад Россия энегроташувчиларига бўлган қарамликни камайтиришдан иборат.

 

Икки давлат 2023 йилдан бошлаб Британия терминаллари орқали йилига 9-10 миллиард куб метр суюлтирилган табиий газ экспорт қилади.

 

“Янги “Бирлашган Қироллик ва АҚШнинг энергетика хавфсизлик ва энергияни осонлаштириш ҳамкорлиги” доирасида Буюк Британия ва АҚШ Россия энергияси экспортига глобал қарамликни камайтириш, энегретика бозорлари барқарорлиги ва қайта тикланувчи ҳамда ядро энергияси соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга бошчилик қилади”, – дейилади икки давлат етакчилари баёнотида.
Режалаштирилаётган 9-10 миллиард куб метр суюлтирилган газ 2021 йилги етказиб бериш ҳажмидан 2-2.5 баробар ортиқ. Ўтган йили Британия АҚШдан 3.9 миллиард куб метр газ импорт қилганди.