Институт аудиториясидаги мулоқот Конституцияга доир билимларни мустаҳкамлашга қаратилди

0

Aндижон давлат чет тиллари институтида Бош қомусимизнинг 30 йиллиги муносабати давра суҳбати ташкил этилди. Мулоқотда вилоят суди раисининг ўринбосари, иқтисодий судлов ҳайъати раиси Шоядбек Мирзаев мамлакатимиз Бош қомусининг яратилиш тарихига оид энг муҳим ҳуқуқий босқич ва жараёнлар, янги таҳрирдаги Конституцияда назарда тутилаётган ўзгаришлар моҳияти хусусида сўз юритди.

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шу жумладан, Конституция билан боғлиқ тушунча ва тасаввурларини кенгайтиришга қаратилган учрашувда ёшларнинг мавзу юзасидан билимлари ҳам синовдан ўтказилди. Талабалар Конституция ҳамда қонунчиликка доир савол-жавобларда фаол иштирок этишди.

Энг билимдон талабаларга бадиий адабиётлар туҳфа қилинди.