Ошқозон ярасига чалинган беморлар қандай таомланади?

0

Ошқозон ярасининг олдини олиш учун, аввало, соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак. Консерватив муолажани имкон қадар барвақт бошлаш лозим.

Парҳез тутган бемор бир кунда 5-6 марта оз-оздан овқатланиши, ўткир, тузланган, консерваланган таомлардан воз кечиш керак.

Қолаверса, қўй ва мол ёғи, ўткир масаллиқлар, гўшт ва балиқ шўрвалар, қовурилган таомларни истисно қилиш зарур.

Суюқ овқатлар суткасига 5-6 мартадан, бемор тузала бошлагач, таомномага сутда пиширилган бўтқа, юмшоқ гўшт ва буғда пиширилган таомлар қўшилади.

4-5 ҳафтадан сўнг оқ нон, ёғсиз гўшт ва балиқдан пиширилган таомлар, қатиқ, сметана, творог ва бўтқалар истеъмол қилиш мумкин.