Қибрайдаги газ қуйиш шохобчаларидан бири ёниб кетди

0

Тармоқда Қибрайдаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида ёнғин бўлаётгани видеоси тарқалди.

ФВВ хабарида қайд этилишича, 6 декабр куни соат 13:30 ларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидан бирининг ҳудудида электр кабелларида қисқа туташув содир бўлган.

Бу ҳақда туман ФВ бўлимига ҳеч қандай хабар келиб тушмаган. Ҳодиса натижасида ёнғин содир бўлмаган.

Вазият туман Электр тармоқлари ходимлари томонидан бартараф этилган. Воқеа жойига тумани ФВ бўлими раҳбари етиб борган, дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.