«Трамп демократияга таҳдид қилмоқда»

0

Трамп демократияга таҳдид қилмоқда, деб ёзади Тhe Independent.

Нашрнинг қайд этишича, Трамп яна бир бор 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга чақирганидан сўнг, у Конгрессдаги Демократик ва Республикачилар партиялари вакиллари томонидан танқид қилинган ва унинг баёнотлари мамлакат демократиясига таҳдид солаётганини таъкидлаган.

«У Американинг конституциявий демократиясига чек қўйишга чақирмоқда. У назоратдан чиқиб, демократиямиз учун хавф туғдиради», – дейди Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер.

Республикачи конгрессмен Майк Тёрнернинг айтишича, кимдир партия етакчиси ёки номзоди бўлишидан олдин сиёсий жараён олдинга силжиши керак.  Унинг фикрича, аҳоли номзодга баҳо бераётганда бундай баёнотни инобатга олади.

👉 @Geosiyosatuz