Украинадаги можаро Германия тарихида чуқур из қолдирди – The Washington Post

0

Германиянинг АҚШдаги элчиси Эмили Ҳабернинг айтишича, «янги давр»нинг асосий белгиларидан бири Германия шаҳарларидаги аэропортлар ва кўчалардаги чироқларнинг хира ёритилиши бўлган.

Ҳабернинг сўзларига кўра, уйларда ҳаво ҳарорати пасаймоқда, электр тўловлари мунтазам ошиб бормоқда, инфляция даражаси 10 фоизга етган. Ушбу фактлар ривожланган мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Европа иқтисодиётининг энг кучли двигатели бўлган Германия учун Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг таъсири ошиб боради, дея огоҳлантирган Ҳабер. Элчининг қўшимча қилишича, немислар Украина можаросидан АҚШ аҳолисидан кўра кўпроқ жабр кўрган.