ЎЗБЕК КИНОИЖОДКОРЛАРИ ОЗАРБОЙЖОН КИНО ФОНДИГА ТАШРИФ БУЮИШДИ

0

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Озарбойжон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билaн жорий йилнинг 7-10 декабрь кунлари Боку шаҳрида “Ўзбекистон киноси кунлари” бўлиб ўтмоқда. (

6 декабрь куни бир гуруҳ киноижодкорлар Озарбайжон пойтахтига етиб келишди. Делегация таркибида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева, кинорежиссёрлар Элдор Мамедов, Дилмурод Масаидов, киножурналистлар Феруза Нодирова, Шоира Рауфбоева ва бошқалар бор.

7 ноябрь куни ўзбек киноижодкорлари Озарбайжон миллий кино фондига ташриф буюришди. Кино фонди раҳбари Жамил Гулиев икки мамлакат кино усталари ҳамкорлиги узоқ тарихга эга эканлиги, сўнги йилларда бу ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётганини эътироф этди.

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, ҳамкорлик учун барча имкониятлар сафарбарлик қилинишини айди.

Учрашувга Фирдавс Абдухолиқов Озарбайжон миллий кино фонди раҳбарига “Ўзбекистон кино санъати” китоб-альбомини тақдим этди.

Кино кунлари доирасида озарбайжонлик кино муҳлисларига “Азалий дўстлик ва қардошлик”, “Аёл қисмати”, “Фариданинг 2000 қўшиғи”, “Барон 2: Соғинч”, “Мақсуд Шайхзода” сингари бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилиши кутилмоқда.