«Қамчиқ» довонида ЙПХ ходимларининг ҳушёрлиги сабабли яна пиротехника воситалари аниқланди

0

️ 2022 йил 6 декабрь куни соат 00:15 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Isuzu» русумли юк автомобили тўхтатилиб, юкхонаси текширилганда, турли хилдаги, умумий сони 196.555 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган пиротехника воситалари Оҳангарон туман ИИБга топширилган.