Самарқандда маҳкумлар ўртасидаги жанжал бирининг ўлими билан тугади

0

Боғдорчилик ишларига жалб қилинган икки маҳбуснинг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугаган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 6 декабр куни соат 18:20 ларда Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги 37-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳбуслар мазкур муассасага қарашли ерга боғдорчилик ишларига жалб қилинган.

Шу ерда деҳқончилик билан шуғулланиш учун мўлжалланган ерда ишлаётган маҳкум Б.Қ. маҳкум У.Э. билан ўзаро жанжаллашиб, унга оғир тан жароҳатлари етказган. Оқибатда, маҳкум У.Э. воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат прокуратура органлари назоратига олинган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.