Унда Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазият оқибатларини юмшатиш учун қуйидаги қўшимча чоралар кўрилиши билдирилди:
барча ишлаб чиқарувчилар ва трейдерларга суюлтирилган газни экспорт қилишни тақиқлаш;
табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришга рухсат этиш;
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб беришга ўрнатилган вақтинча чекловларни йил якунига қадар узайтириш;
бензин ва дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш учун хомашё ҳамда тайёр бензин импортини ошириш;
биржада АИ-80 бензини савдосига воситачи компанияларнинг иштирок этишига йўл қўймаслик;
2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланди, улар бензинга ўтказилади;
2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатиб турилади;
Биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензинининг кунлик ҳажми оширилади.
Бундан олдин ҳудудларга қўшимча табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва кўмир етказиб бериш масаласи муҳокама қилинганди.