Юргични қандай зарарли томонлари бор?

0

Педиатр Муҳсина Умарова:

Оёқлар ва умуртқага таъсири:
️ бола ҳали юришга тайёр эмас, лекин ходунокда тик юрганда бутун тана оғирлиги оёқларга тушади ва оёқларда маймоқлик ва яссиоёқлик ривожланишига сабаб бўлади.
️Муддатидан аввал тик юриш умуртқа поғонасида ҳам деформациялар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Мувозанатга таъсири:
️ ходунок бола мувозанатини таъминлайди ва мувозанат органи яхши ривожланмайди.

Юришга таъсири:
️Ходунокда юрганда бола эмаклаш босқичини ўтказиб юборади. Оқибатда мускул ва пайлар яхши ривожланмайди. Бу эса юришни кечикишига сабаб бўлади.

️ Бола ходунокда юрса, ундаги табиий жараёнлар кечикиши мумкин.