Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ янги материаллар эълон қилинди

0

АҚШ маъмурияти 1963 йил АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ янги материалларни эълон қилди.

АҚШ Миллий архивлар ва ёзувлар бошқармаси веб-сайтида аввал махфий бўлган 13 мингдан ортиқ ҳужжатлар эълон қилинган бўлиб, уларнинг барчасини кўриш ва юклаб олиш мумкин.

«Ҳужжатлар тўпламининг асосий қисми 1990 йилларнинг охиридан бошлаб ҳеч қандай чекловларсиз оммага тақдим этилган. Энди бугунги нашрдан сўнг барча материалларнинг 97% дан ортиғини очиқ манбадан кўриш мумкин», — дейди АҚШ Миллий архиви матбуот хизмати.