Таниқли адиб Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди

0

Бугун, 18 декабр куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли адиб Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Собир Ўнар 1964-йил 25-февралда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Қувкалла қишлоғида туғилган. 1986-йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетини тамомлаган.

Собир Ўнарнинг илк ҳикояси — “Кунсулувнинг хатлари”. Шундан сўнг ёзувчининг “Орзуга тўла қишлоқ”, “Овлоқ адирлар бағрида”, “Чашма”, «Кунсулувнинг сирли хатлари» ҳикоялар тўпламлари нашр этилган.

Қорақалпоқ адиби Х.Тожимуродовнинг “Ов ҳангомалари” ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг “Карбало фожиаси” қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.

Hordiq.uz адибнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.