Россия Федерациясининг БМТдаги вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский ўзининг Телеграм-каналидаги аудиоконференция давомида Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар имкониятларини баҳолади.
Унинг сўзларига кўра, Украинанинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ходимлари Украина миссияси раҳбари Сергей Кислица кўрсатмаси бўйича россиялик ҳамкасблари билан боғланмайди.
Полянскийнинг айтишича, Украина томони иштирок этиши мумкин бўлган маслаҳатлашувлар, ёпиқ учрашувлар ўтказишга уринишлар бўлган. “Aммо кейин уларнинг ўзлари бу маслаҳатлашувлар оддий учрашувдан фарқ қилмаслигини – жаноб Кислицанинг худди шундай истерияси бўлишини тушунишди. Бунинг учун вақтни беҳуда сарфлашнинг нима кераги бор”, деди у.
Унинг сўзларига кўра, Киев бундан Москва билан мулоқот учун фойдаланмайди. “Aммо бу уларнинг танлови. Ва умид қиламанки, бир мунча вақт ўтгач, вазият ўзгаради, чунки эртами-кечми барибир гапиришга тўғри келади. Тезроқ бўлса яхши”, — деди у.