У 1926 йил 15 январь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган, тарих фанлари номзоди.
Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси раиси, СССРнинг Шри-Ланка, Мальдив Республикаси, Иордания Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб хизмат қилган. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири, Республика Олий Совети Президиумининг раиси, Ўзбекистон КП Марказий қўмитаси биринчи котиби лавозимларида ишлаган.