Коронавируснинг янги тури – “кракен” ҳақида нималарни билиш керак:
▪️У илк бора АҚШда аниқланган, шундан бери бутун Европа бўйлаб тарқалмоқда.
▪️ЖССТ маълумотларига кўра, янги штамм анча юқумли, аммо ундан тузалиш енгил кечади.
“Кракен”нинг белгилари:
▪️тана ҳарорати тахминан 38°, умуман йўқ бўлиши ҳам мумкин;
▪️бурун оқиши, акса уриш;
▪️томоқ оғриғи ва йўтал;
▪️умумий заифлик, танадаги оғриқлар;
▪️иштаҳа пасаяди, диарея пайдо бўлиши мумкин.
Вирусни юқтирмаслик учун:
🔸қўлларни мунтазам ювиш,
🔸ижтимоий масофани сақлаш;
🔸одамлар гавжум жойларда ниқоб тақиш керак.