Нохуш хабар! Тожикистонда туғилган 6 нафар эгизак вафот этди

0

Тожикистондан нохуш хабар: кеча туғилган 6 эгизак вафот этди. Уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланганди.

Бугун, 12 январь куни Хўжанддаги вилоят туғруқхонаси бош шифокори Нури Дадобоева барча янги туғилган чақалоқлар вафот этганини тасдиқлади.

У болалар ўлимига муддатидан аввал туғилиш ва вазннинг камлиги сабаб бўлганини айтди.