“Абу Сахий” бозори яна 4 кунга ёпилди

0

Аввалроқ “Абу Сахий” савдо маркази 3 кунга –11-13 январга қадар ёпилиши ҳақида хабар берилганди. Савдо марказининг ёпилиш вақти 17 январга қадар узайтирилди.

Қайд этилишича, аномал совуқ сақланиб қолаётгани сабабли фуқаролар соғлигини асраш мақсадида жорий йилнинг 14-17 январь кунига қадар савдо маркази фаолиятини тўхтатади.