Хонанда мухлисларининг саволларига жавоб берди.
«Бу менинг онам» таронаси орқали барчага яхши таниш бўлган Малика Равшанова Instagram саҳифаси орқали мухлисларидан келган саволларга жавоб берди. Кузатувчилари унинг қандай армони борлиги, нимадан ёки кимдан мотивация олиши ҳақида сўради.
«Бу дунё бир кам экан, отам йўқликлари менга армон. Мотивацияни эса онажонимдан оламан. Балки онангиз сиз истаган ҳаммасини бажо қила олмас, лекин сизга у ўзи эга бўлган ҳамма нарсани беришга тайёр», — дейди Малика Равшанова.