Маълум қилинишича, компания 17 январдан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклади.
Шунингдек, ҚҚС ставкасининг 15 %дан 12 %гача туширилгани муносабати билан автомобиллар нархи ҳам пасаяди.
Автомобиль нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади.