Қозоғистонда TikTok’даги ўйин туфайли болалар ўз жонига қасд қилмоқда

0

Қозоғистонда ижтимоий тармоқлар орқали эркак қизи TikTok’даги ўйин туфайли ўз жонига қасд қилгани ҳақида гапирган аудио тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан мамлакат Ички ишлар вазирлиги муносабат билдирди. Бу ҳақда Stopfake.kz хабар берди.

Эркакнинг сўзларига кўра, унинг қизи 12 январь куни зинада ўзини осиб ўлдирган. У қизининг ўз жонига қасд қилишига TikTok’даги ўйин сабаб бўлганини айтган. Эркак шу тариқа бошқа ота-оналарни фарзандларининг телефонларини текширишга чақирган.

Шунингдек, эркак Тараз шаҳрида икки нафар синфдош бола ҳам айнан шу сабаб билан ўз жонига қасд қилганини таъкидлади. Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, TikTok’даги ўйин туфайли уч бола ўз жонига қасд қилгани билан боғлиқ ҳолатни рад этди. «Мазкур маълумот тасдиқланмаган», — дейди ИИВ.