Арманистондаги казармада содир бўлган ёнғин натижасида 15 нафар аскар ҳалок бўлди

0

Арманистонда казармалардан бирида юз берган ёнғин натижасида 15 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна уч нафарининг аҳволи оғир, деб хабар берди Ереван мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. Ёнғин 19 январь, пайшанбага ўтар кечаси маҳаллий вақт билан тахминан 1:30 да (Москва вақти билан 00:30) Гегаркуник туманидаги Азат қишлоғида жойлашган ҳарбий қисмда содир бўлган. Вазирликнинг таъкидлашича, ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.