ММА жангчиси Одилхон Камолов аварияга учради

0

Бу ҳақда унинг ўзи инстаграм саҳифасида маълум қилди. «Автофалокатга учрадик. Аллоҳга шукр ҳаммаси яхши. Бош қисмимдан озгина жароҳат олдим, аммо бир неча кунда шифохонадан чиқаман. Тез орада машғулотларга қайтаман. 4 март куни бўладиган жангни сўроқ остида қолдиришни истамайман. Тошкентда учрашамиз…» дея ёзди Одилхон Камолов.

Эслатиб ўтамиз, Одилхон навбатдаги жангини 4 март куни Тошкентда тожикистонлик Камил Каратэга қарши ўтказади.