Сирдарёда Damas зовурга тушиб кетди

0

19 январь куни Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида Damas зовурга тушиб кетди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, Мирзаобод тумани “Тошкент” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси Х.Н йўлда бошқарувни йўқотиб, йўл ёқасидан ўтувчи очиқ зовурга тушиб кетган.

Зудлик билан воқеа жойига вилоят ФВБ қутқарувчилари етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида автомобиль зовурдан олиб чиқилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.