Икки ҳудудда зовурга тушиб кетган автомобиллар олиб чиқилди

0

Бугун, 21 январь куни соат 06:00да Тошкент вилояти Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига “Айриота” маҳалласидан оқиб ўтувчи зовурга “Матиз” русумли автомобил, бундан ташқари Хоразм вилояти Урганч шаҳар ФВ бўлимгаям “Нехиа-3” русумли автомобил зовурга тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Зудлик билан айтилган манзилларга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилларни зовурдан олиб чиқди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.