Афғонистонда икки аёл ўлган сичқонни ейиши оқибатида вафот этди

0

Афғонистоннинг Бомиён вилоятида 16 дан 45 ёшгача бўлган тўрт аёл оиладаги зўравонлик туфайли ўлик сичқон еди, уларнинг икки нафари вафот этди. Бу ҳақда Daryo.uz Hasht-e Subh Daily’га таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, Бомиён вилоятида сичқон истеъмолидан тўрт аёлдан иккитаси 2 апрель куни вафот этган. Марҳума 16 ёшли қиз ва 45 ёшли аёл бўлиб, Карун ва Саргул қишлоқлари аҳолиси бўлган. Бомиён касалхонасидаги ишончли манба, шахси ошкор этилмаслиги шарти билан, яна икки қиз ўлик сичқон ейиши оқибатида даволанаётганини айтган.
«Толибон» расмийси фақат иккита ўлим ҳолатини тасдиқлаган. «Бомиёнликлар ўлик сичқон еб ўз жонига қасд қилди, улар вилоят касалхонасида вафот этди», — дейилади «Толибон» мурожаатида.

Шунингдек, «Толибон» икки аёлнинг ўз жонига қасд қилишига оилавий зўравонлик сабаб бўлганини таъкидлади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here