Бухорода “Nexia-3”, “Спарк” ва “Дамас” тўқнашди

0

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Бухорода содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

Хабарда айтилишича, бугун, 23 январь куни соат 08:22 ларда Бухоро вилояти, Бухоро тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобил йўлининг 278-км.да “Nexia-3”, “Спарк” ҳамда “Дамас” русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, фақатгина транспорт воситаларига моддий зарар етган холос.

Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here