Қозоғистон афғон аёллари учун ўқув дастурини тиклаш ниятида

0

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияровнинг сўзларига кўра, ҳукумат Толибон ва ушбу дастурни молиялаштирган Европа Иттифоқи билан тегишли келишувларга эришган.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат университетлари Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида амалга оширилаётган Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги афғон талабалари учун таълим лойиҳасида фаол иштирок этишда давом этади.

2019 йилда Европа Иттифоқи 50 нафар афғон аёлига Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида ўқиш имконини берувчи ҳамкорлик лойиҳаси учун 2 миллион евро ажратганди. Кейинчалик, 2021 йилда лойиҳа қўшимча маблағлар ҳисобидан кенгайтирилди.

Толибон афғон аёлларининг чет элда таълим олишини тақиқламайди, лекин расман уларни эркак қариндоши ҳамроҳлигисиз мамлакатдан ҳеч қандай мақсадда чиқармайди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here