Россияда ўзбекистонлик ишчи томдан қулаб вафот этди

0

Россиянинг Ленинград вилояти Малое Карлино қишлоғида ўзбекистонлик эркак 13 метрлик баландликдан қулаб ҳалок бўлди.

Ушбу ҳодиса 21 январь куни тушга яқин “Предпортовй” ёпиқ ационерлик жамияти филиали ҳудудида содир бўлган. Скотч ишлаб чиқарувчи завод қурилишида томни таъмирлаётган эркак у ердан қулаб тушган. Унинг хўжайини зудлик билан тез ёрдам чақирган, бироқ воқеа жойига етиб келган шифокорлар ишчи ўлганини аниқлаган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеани бахциз ҳодиса деб ҳисобламоқда, бироқ воқеа жойидан хавфсизлик арқони ўрганиш учун олинган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here