Қарздорлик маблағлари ундириб берилмоқда

0

Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлим иш юритувида бўлган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор «Гидромахсус қурилиш» AЖ.дан ундирувчи муассаса фойдасига 478 млн. сўм қарз ундирилиши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Қарздор томонидан қарздорлик ихтиёрий муддатда тўлаб берилмаганлиги сабабли қарздор мол мулк ва банк ҳисоб рақамларига банд солиниб инкассо топшириқномалари қўйилган.Ижро ҳаракатлари давомида қарздордан «Гидромахсус қурилиш» AЖ ундирувчи фойдасига ундирув тўлиқ ундирилди.
Шунингдек, бўлим иш юрутувидаги фуқаролик ишлари буйича Шайхонтохур туманлараро судининг ижро варақасига асосан “INTER PROJECT NORM”МЧЖдан ундурувчи Ф.Хикматуллаев фойдасига 30 млн. 553 минг сўм ойлик иш ҳақидан қарз ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида Шайхонтоҳур давлат ижрочиси А.Н.Абдусамадовнинг тўғри ҳуқуқий тарғибот олиб бориши натижасида, қарздор масъулитяти чекланган жамиятдан 30 млн. 553 минг сўм миқдорида ойлик иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.