Қатар — дунёдаги энг хавфсиз давлат деб топилди

0

Ғарб ОАВлари Қатар кетма-кет бешинчи марта Глобал Тинчлик Индекси бўйича 2023 йил учун дунёнинг энг хавфсиз давлатлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Статистикаси 142 та давлат ва ҳудудни ўз ичига олган Numbeo маълумотлар базасига кўра, мамлакат жорий йил учун хавфсиз мамлакатлар индексида 85 фоиздан кўпроқ балл тўплади. Кучли ўнталикка, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари, Тайван, Ман ороли ва Уммон султонлиги кирди, кейинги ўринларда Гонконг, Арманистон, Япония, Швейцария ва Баҳрайн жой олган.

Австралиядаги Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг июнь ойида чоп этилган ҳисоботига кўра, Қатар бошқа рейтингларда ҳам биринчи ўринни эгаллади: араб дунёсида 1-ўрин ва 2022 йилги энг хавфсиз ва ижтимоий жиҳатдан энг тинч мамлакатлар индексида 163 мамлакат ичида 23-ўрин.

Ушбу кўрсаткичларнинг ҳар бири 1 дан 5 гача бўлган шкала бўйича ўлчанади ва бу шкала асосида ҳар бир давлат ёки ҳудудга маълум миқдордаги балл берилади. Шунга кўра, мамлакат қанчалик кам балл олса, шунчалик хавфсизроқ бўлади.

Маълумот учун, Глобал тинчлик индекси Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан мамлакатлар ва минтақаларнинг нисбий тинчлик ҳолатини ўлчайдиган ҳисоботдир. Рейтинг дунё аҳолисининг 99,7 фоизи истиқомат қилувчи 163 та давлатни қамраб олган бўлиб, ишончли манбалардан олинган 23 та сифат ва миқдор кўрсаткичлари асосида ҳисобланади. У дунёнинг ҳолатини учта усулда ўлчайди: хавфсизлик ва жамоат хавфсизлиги даражаси, маҳаллий ва халқаро низолар даражаси ва ҳарбийлашув даражаси.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here