Қибрайлик ота чет элга чиқиш учун 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлади

0

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Қибрай тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг суд буйруғига асосан қарздор Б.Богбековдан, ундирувчи Ф.Ўлмасова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида тегишли тартибда қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Қарздор фуқаро, унинг чет мамлактида ишлаш бўйича бир неча йиллик шартномаси борлиги, шу сабаб бир нафар фарзанди таъминоти учун белгиланган алимент пулларининг 5 йиллик даврини олдиндан тўлаш таклифини билдирган. Ундирувчи томоннинг розилиги билан қарздор 2028 йилга қадар,жами 84.655.000 сўм алимент пуллари олдиндан тўлаб берган.
Ундирувчининг тилхати ва аризаси асосида давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқлари тикланиб,Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча чиқиш бўйича чеклов бекор қилинган.