РФ Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Бош штабнинг 260 йиллиги арафасида интервью берди. Унинг асосий фикрлари:
▪️Россия ва РФ Қуролли Кучларига бутун коллектив Ғарб қаршилик кўрсатмоқда.
▪️Вазиятни барқарорлаштириш ва янги ҳудудларни ҳимоя қилиш учун Бош штаб қисман сафарбарлик режаларини амалга ошириши керак бўлди.
▪️РФ Қуролли кучларини қуриш ва ривожлантириш режаси махсус ҳарбий операция ва Россиянинг ҳарбий хавфсизлигига янги таҳдидларнинг пайдо бўлишини ҳисобга олган ҳолда ўзгаришларга учради.
▪️Бугунги кунда бундай асосий таҳдидлар НАТОнинг Финляндия ва Швеция ҳисобига кенгайиш истаги, шунингдек, Украинадан гибрид уруш воситаси сифатида фойдаланишидир.
▪️Армияни қуриш ва ривожлантириш режасидаги асосий ўзгаришлар Москва ва Ленинград ҳарбий округларини ташкил этиш, Херсон ва Запорожье вилоятларида учта мотоўқчи дивизиясини тузиш ва Карелияда армия корпусини яратишдир.