Туркия ТИВ Нидерландиянинг Анқарадаги элчисини вазирликка чақирди

0

Туркия ташқи ишлар вазирлиги Нидерландиянинг Анқарадаги элчисини Гаагадаги радикал ҳаракати муносабати билан вазирликка чақирди.

ПЕГИДА ўнг радикал ҳаракати раҳбари Эдвин Вагенсвелд душанба куни Гаагада Қуръондан бир нечта саҳифаларни йиртиб ташлаб, кейин уларни ёқиб юборганлиги маълум қилинган эди.

“Нидерландиянинг Анқарадаги элчиси Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақирилди, унга қаттиқ норозилик билдирилган ва бу ёмон ва жирканч ҳаракатлари қораланган. Биз Голландиядан бундай акцияларга йўл қўймасликни талаб қилдик” дейди ТИВ.

Анқара, шунингдек, Нидерландиядан Вагенсвелдга қарши чоралар кўришини ва бундай ҳодисаларнинг такрорланишига йўл қўймаслигини кутмоқда.

Аввалроқ, Туркиянинг Стокголмдаги элчихонасидан Қуръон ёқиб юборилган эди. Ҳодиса шанба куни бўлиб ўтган. Туркия ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Стокголмда Қуръоннинг ёниши Европада исломофобия, ирқчилик ва камситиш даражасидан далолат беради. Шунингдек, Қуръоннинг ёниши Саудия Арабистони, Қувайт ва БАА ташқи ишлар вазирликлари томонидан қораланган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here