2022 йилда Ўзбекистон 4 млрд долларлик олтин сотгани маълум қилинди

0

2022 йилда Ўзбекистон 4,25 млрд долларлик олтин экспортини амалга оширди.

Қайд этилишича, 2022 йилда Ўзбекистоннинг экспорти таркибида олтиннинг улуши 21,3 фоиз бўлиб, саноат товарларидан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.

Олтин экспорти 2019 йилда 4,9 млрд доллар, 2020 йилда 5,8 млрд доллар, 2021 йилда 4,1 млрд доллар бўлган эди.

Қўмита ҳисоботида келтирилишича, ўтган йилнинг мартидан ноябрь ойига қадар бир қанча сабаблар туфайли Ўзбекистон умуман олтин экспорт қилмаган. Шунга қарамай, мамлакат ўтган йили 5 ой мобайнида 2021 йилга нисбатан кўпроқ олтин сотишга эришган.