22 экипаждан иборат бўлган юк кемаси чўкиб кетди

0

Кема бортида 22 экипаж аъзоси: 14 нафар ХХР ва 8 нафар Мьянма фуқароси бўлган юк кемаси чўкиб кетди. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги маълум қилди.

Гонконгда рўйхатдан ўтган Жин Тиан кемаси ёғоч олиб кетаётган бўлган. Кема чоршанбага ўтар кечаси Чеджу оролидаги Согвипхо шаҳридан жануби-шарқдан 148,2 километр жойда чўкиб кетган.

Қирғоқ хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, экипажнинг 2 аъзоси қутқариб олинган, қолганларини қидириш ишлари давом этмоқда.