Бухорода “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этдими?

0

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Бухорода “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола бир кунда вафот этгани ҳақидаги хабар мутлақо асоссиз.

“Ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанган болаларда ушбу препаратни қабул қилиш туфайли ҳеч қандай ўлим ҳолати кузатилмагани аниқланди”, дейилади хабарда.

Шунга қарамай, вазирлик ҳар қандай дори воситасидан шифокор кўрсатмасисиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланмасалик зарурлигини эслатган.