3 ёшли бола кийимнинг замокини ютиб юборганлиги ҳақида шикоят билан шифохонага ётқизилди. Аммо рентгенда тикув игналари ҳам кўринди. Ҳаммаси бўлиб, кичкина бемор 4 та игнани ютиб юборгани маълум бўлди.
Шифокорлар бир неча кун давомида махсус асбоб-ускуналар ёрдамида жарроҳлик амалиётисиз муолажа ўтказди. Ёш бемор соғ, уйига жавоб берилган.