Россия паспортини олган мигрантларга, Россиядан чиқиш тақиқланмоқда

0

Россия фуқаролигини олган МДҲ давлатларининг фуқароларини Россиядан чиқишига рухсат берилмаяпти. Бу ҳақда “Радио Свобода” радиоси ўзининг тарихий ватанига кетмоқчи бўлган, бироқ чегарани кесиб ўта олмаган Қирғизистон ва Тожикистоннинг бир неча фуқароси сўзларига таяниб хабар бермоқда.

«Россия чегарачилари менга жуда мулойимлик билан «сиз сафарбарлик рўйхатига киритилгансиз, бу қонун ва сиз 12 февралгача чет элга чиқиш ҳуқуқига эга эмассиз», деди радио суҳбатдошларидан бири. Бошқа манбаларга кўра, фуқароликка қабул қилинган муҳожирларга чақирув қоғозлари келган. Уларни ҳарбий комиссарликларга суҳбатга чақириб, қуролли кучлар сафидан қочганлик учун қаттиқ жазоланиш  мумкингидан огоҳлантиришган. Муҳожирларнинг яқинларига кўра, Россия паспорти эга бўлганлари аэропортларда тўхтатилмоқда. Россия фуқаролиги бўлмаган Марказий Осиёда туғилганлар эса уйларига бемалол қайтишлари мумкин.

Бишкекда Россия паспортига эга бўлган ишчиларга, Россия томонидан эълон қилинган сафарбарлик шартлари бўйича  уларга ёрдам бера олмаслиги ҳақида аллақачон огоҳлантирилган. Россия Қирғизистон билан икки фуқаролик бўйича келишувга эга эмас – у фуқароликка қабул қилинган фуқароларнинг Қирғизистоннинг асл фуқаролигини тан олмайди. Қанча фуқароликка қабул қилинган Россия фуқаролари армияга чақирилгани ва Украинадаги урушда қатнашаётгани маълум эмас.

Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин 13 январь куни фуқароликка қабул қилинган фуқаролар Украинада жанг қилишлари кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги беш йил ичида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ярим миллиондан ортиқ фуқаро Россия паспортини олган ва энди улар “мамлакатни ҳимоя қилиш бурчини” зиммасига олган. Шунингдек, у урушда қатнашаётган мигрантлар учун Россия фуқаролигини олишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этишни таклиф қилди.

Январь ойида президент маъмурияти «Яблоко» депутати Артур Гайдукнинг сўровига жавобан, сентябрь ойида эълон қилинган сафарбарлик давом этаётганини маълум қилди ва бу тўғрисидаги фармон ҳали ҳам кучда эканлигини айтди. Захирадаги ҳарбий хизматчиларни (урушга) ёллаш якунлангани ва қўшимча фармонга эҳтиёж йўқлигига қайта-қайта ишонтирган Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков, Президент маъмуриятига мактубни тушунтириб бера олмади.Песковнинг сўзларига кўра, бу “катта эҳтимол билан қандайдир қонуний нозикликдир” экан.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here