Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларида қамоқхона ва колониялар тузмоқчи

0

Россия Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларида 20 та ахлоқ тузатиш колонияларини тузмоқчи. Бу ҳақда жазони ижро этиш федерал хизматига тегишли топшириқ берилган.

Хусусан, “ДХР” ҳудудида 12 та колония, ЛХРда 7 та, Херсон вилоятининг босиб олинган жойларида 3 та ва аннексия қилинган Запорожьенинг бир қисмида 2 та колония қуриш режалаштирилган.

Умуман олганда, 2022 йил ноябрь ойи ҳолатига кўра, бутун Россияда 626 та колония фаолият юритган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here