Шимолий Корея пойтахтида карантин жорий этилди

0

Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда ОРВИ авж олиши ортидан 5 кунлик карантин эълон қилинди. Бу ҳақда «Zamon.uz»  «NK News» га таяниб маълум қилди.

Шу билан бирга карантин ҳақида расман эълон қилинмаган.   У ҳафта охиригача амал қилади. Хабарда фақат шамоллаш ҳақида гап кетган, коронавирус тилга олинмаган.

Пхеньян аҳолиси уйда қолиши ва кунига бир неча бор ҳароратини ўлчаши керак.

КХДРда COVID-19 тарқалиши бўйича илк хабарлар 2022 йил апрелида тарқалганди. Ким Чен Ин пандемияни республика тарихидаги энг йирик инқироз сифатида қайд этганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here