Туркиянинг Анталия шаҳрида зилзила рўй берди

0

Чоршанба куни Туркиянинг Анталия шаҳри яқинида 5,4 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила эпимаркази Ўрта ер денгизининг 41 км чуқурлигида жойлашган. Бу ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Ерости силкинишлари Муғла вилоятининг Анталия, Фетҳие ва бошқа шаҳарларида ҳам сезилган.

Айни пайтда ҳеч қандай вайронагарчилик ҳақида маълумот ёки аҳолидан фавқулодда вазиятлар ҳақида баёнотлар келиб тушмаган. Маҳаллий ҳокимият органлари вазиятни баҳоламоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here