Бухорода мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

0

25 январь куни ижтимой тармоқларда Қоровулбозор туманидаги спорт мажмуасида вояга етмаганлар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео жойланди.

Мазкур ҳодиса Қоровулбозор тумани ИИБ да белгиланган тартибда қайддан ўтказилиб, масъул ходимлар томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки текширув натижаларига кўра, ушбу ҳолат Қоровулбозор туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабининг 8 ва 9-синф ўқувчилари ўртасида содир бўлган.

Ҳозирда ҳодиса иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилган бўлиб, ташқи томондан болаларнинг бирортасида тан жароҳати аломатлари мавжуд эмас.

Уларининг тан жароҳати олган олмаганликларини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланди ва терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Текширув якуни бўйича ҳолат иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиб, белгиланган тартибда жавобгарлик масалалари ҳал этилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here